Россия компаниялари Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ёрдам беради

© SputnikСоветник президента Международной ассоциации исламского бизнеса Иршат Юнусов
Советник президента Международной ассоциации исламского бизнеса Иршат Юнусов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ассоциация вакиллари айниқса зиёрат туризмини ривожлантириш ва оммалаштиришни кўзда тутишмоқда

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Ҳозирда Ўзбекистонда туристлар оқимини ошириш учун барча шарт-шароитлар мужассам, деди Ислом бизнеси халқаро ассоциацияси президенти Иршат Юнусов.

Унинг сўзларига кўра, бу соҳада улкан салоҳият мавжуд бўлиб, бундан мамлакат фаровонлигини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.

"Ассоциациямиз муассис ва аъзолари орасида ҳалол йўналишида иш олиб борадиган 200дан ортиқ йирик ташкилотлар бўлиб, уларда бир неча минг ходим ва якка тадбиркорлар фаолият кўрсатади. Ана шулар ва уларнинг яқинлари ёрдами билан ҳам Ўзбекистонга туристлар оқимини сезиларли даражада оширишимиз мумкин. Ҳозирда мамлакатда бунинг учун барча шарт-шароитлар мужассам", — деди Юнусов.

Ассоциация вакиллари айниқса зиёрат туризмини ривожлантириш ва оммалаштиришни кўзда тутишмоқда.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Бухорога йилига 900 минггача турист келиши мўлжалланмоқда

Буюк ислом мутафаккирлари ва азиз авлиёлар мақбараларини зиёрат қилишни хоҳловчилар учун беш кун ва тўрт тундан иборат саёҳат таклифлари тайёрланди.

"Бизнес-туризмнинг ривожланиши Ўзбекистонга янги инвестициялар киритилишига сабаб бўлади, бу эса иқтисодиётнинг ривожланишига туртки беради", — деди у.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат туризм салоҳиятини ошириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширди. Хусусан, етти давлат билан визасиз режим жорий этилди ва 39 мамлакат фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиби соддалаштирилди. Бундан ташқари, авиаташувлар нархларида ўзгаришлар бўлиши, Duty Free магазинлари очилиши ва Tax Free тизими жорий этилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0