Россияда Ўзбекистон фуқароси қаҳрамонона ҳаракати учун медалга тавсия этилди

© Sputnik / Егор АлеевМедаль "За спасение погибавших"
Медаль За спасение погибавших - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилояти Софрино қишлоғида меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган самарқандлик Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бергани ва жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Н.Қирғизов қаҳрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машина реанимации во время снегопада на Тверской улице в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада ёнғиндан одам қутқарган ўзбекистонлик йигит оғир аҳволда

Аввалроқ Москва вилояти Софрино қишлоғида меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган самарқандлик Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бергани ва жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Москва вилояти Пушкино шаҳрида жойлашган профессор В.Н.Розанов номидаги туман шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

У реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган бўлиб, шифохонада элчихонанинг консуллик бошқармаси ходими у билан учрашди.

Пушкино шаҳри маъмурияти хабарига кўра, Н.Қирғизов қаҳрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди.

Янгиликлар лентаси
0