Жамият

Президент мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда

Йиғилишда мактабгача таълим муассасаларининг жойлардаги аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Айни пайтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Дети - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда икки йил ичида 69 минг қўшимча боғча ўринлари яратилади

Унда мактабгача таълим муассасаларининг жойлардаги аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинмоқда.

"Президент Шавкат Мирзиёев бу тизимни ҳар томонлама таҳлил қилиб, шу пайтгача назардан четда қолган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Хабарда билдирилишича, йиғилишда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш, уларда болаларни белгиланган меъёрлар асосида тўғри ва сифатли овқатлантириш, тарбиячиларнинг савияси, билими ва кўникмаларини ошириш каби қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала