Иқтисод

Сабитов Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш қанча давом этиши ҳақида

Эксперт Ўзбекистонда яқин икки-уч йил давомида иқтисодий ўсиш давом этади, ундан кейинги вазият эса президент Шавкат Мирзиёев қайси йўлни танлашига боғлиқ бўлади, деган фикрда

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Қозоғистон республикасининг биринчи президенти фонди қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Жақсилиқ Сабитов Sputnik радиоси эфирида мамлакат раҳбари ўзгариши вақтида иқтисодий ўсиш суръатлари ҳар доим икки баробар кўпроқ бўлишини таъкидлади.

Рейтинг стран - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 152-ўринда жойлашди
"Яқин икки-уч йил ичида Ўзбекистонда техник иқтисодий ўсиш содир бўлади. Унинг қандай давом этиши, Шавкат Мирзиёевнинг ўзи иқтисодий либерализацияга ўрнатадиган чегарага боғлиқ бўлади. Агар у, мисол учун Қозоғистонда 90-йилларда ўтказилган, ультралиберал ислоҳотлар йўлидан борса, у ҳолда бу ўсиш 10 йил давом этиши мумкин, дея тахмин қилиш мумкин", — деб қайд этди эксперт.

Экспертнинг сўзларига кўра, агар Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов давридаги позицияда қатъий қолса, у ҳолда иқтисодий ўсиш суръати ўрта бўлиб, сезиларли ўзгаришларга олиб келмайди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала