Шайхонтоҳур туманидаги ёнғинда бир неча киши қурбон бўлди

© SputnikПожарная машина
Пожарная машина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки тахминаларга кўра ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида келиб чиққан.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik.  Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғинда одамлар қурбон бўлди, деб хабар қилмоқ да Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Пожарный автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Совуқ ҳавода ёнғин хавфсизлигини унутманг – ЁХБ огоҳлантируви

Хабарда айтилишига кўра, бугун тонг соат 4:30 лар атрофида “Боғ кўча” махалласида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлган ва унинг оқибатида бир неча киши вафот этган.

Дастлабки тахминаларга кўра ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида келиб чиққан.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

ИИББ ҳаво совуқ кунларида газ-иситиш ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилишни сўрайди.

 

Янгиликлар лентаси
0