Яккасарой тумани аҳолиси гаражлар бузилишига қарши чиқмоқда

© Foto : Токарчук Наталья Снос капитальных гаражей-стоянок в Ташкенте
Снос капитальных гаражей-стоянок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яккасарой тумани ҳокимлиги аҳоли гаражлар бузилиши ҳақида 20 кун олдин расман огоҳлантирилганини маълум қилди. Ғштдан қурилган ва санитария талабларига жавоб бермайдиган эски гаражлар ўрнига устига навес тортилган умумий автомобил турар жойи барпо этилиши режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Яккасарой туманида яшовчи фуқаролар Sputnik таҳририятига мактуб йўллашди. Хатда ёзилишича, маҳаллий ҳукумат органи уларни огоҳлантирмасдан, кўп қаватли уй олдидаги ғиштли гаражларни бузишни бошлаб юборишган. Аҳоли гаражлар ўрнига замонавий маҳалла кенгаши биноси қад ростлаши ҳақида қўшимча қилган.

"Энди 11 автомашина "кўчада"қолиши мумкин. Гаражлар ўрнида кўп қаватли маҳалла маркази пайдо бўлади. Бу ўз навбатида Бобур 17, 17а, 15а, Жидазор 3 ва 5 уй атрофларида автомобил муаммосига олиб келади", — деб таъкидлашган мактубда шу уйларда яшовчи фуқаролар.

Прокуратура, шаҳар ҳокимияти ва президент виртуал қабулхонасига ёзилган мурожаат остига 47 та оила вакиллари қўл қўйишган.
Гараж бузилиши 8-9 феврал кунлари бошланган.

© Foto, Токарчук НатальяСнос капитальных гаражей-стоянок в Ташкенте
Снос капитальных гаражей-стоянок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Снос капитальных гаражей-стоянок в Ташкенте

"Барча гараж эгалари 11 гаражнинг бузилиши ва талон тарож қилишидан безовта. Эски гаражларнинг эшик панжаралари суғурилиб, номаълум йўналишда олиб кетилди", — деб ёзган фуқаролар.

Спутник Ўзбекистон мухбири Яккасарой тумани ҳокимияти билан боғланганида, ҳокимлик вакили гаражлар ҳокимнинг махсус қарори асосида бузилаётгани, эски, санитария нормаларига талаб бермайдиган гаражлар ўрнига замонавий, усти навес билан ёпилган, бепул автотураргоҳ барпо этилишини, бунинг устига ҳудуддаги болалар майдончаси атрофи ўралиб, кўркам ҳолатга келтирилиши, дам олиш жойлар қурилишини маълум қилди.

"Аҳоли гаражлар бузилишидан 20 кун олдин расмий огоҳлантирилган. Ҳокимиятга ҳам бу ҳақда шикоят мактуби келган, унга тегишли тартибда жавоб қайтарилган, қолаверса, ҳокимликнинг ўзига шу масалада келган фуқароларга тушунтириш берилган", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0