Ан-148 учувчилари самолёт қулаши арафасида бир-бири билан уришишган

© Межгосударственный авиационный комитет / Медиабанкка ўтишМАК опубликовал фотографии бортовых самописцев разбившегося в Подмосковье Ан-148
МАК опубликовал фотографии бортовых самописцев разбившегося в Подмосковье Ан-148 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Терговчилар 11 феврал куни Подмосковьеда ҳалокатга учраган Ан--148 самолётининг қора қутиларидаги ёзувларни тўлиқ ўрганиб чиқдилар

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Подмосковьеда ҳалокатга учраган Ан-148 самолётининг қора қутиларидаги ёзувлардан учувчилар самолёт тезлигини аниқлай олмаганликлари муаммосига дуч келишгани маълум бўлди.

Бу ҳақда "Коммерсантъ" газетаси ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

МАК опубликовал фотографии бортовых самописцев разбившегося в Подмосковье Ан-148 - Sputnik Ўзбекистон
Ан-148 ҳалокатининг дастлабки сабаби айтилди
Қора қутилардаги ёзувларнинг дастлабки қисмида учувчилар назорат картасини ўқишгани, сўнг турли ускуналарни ҳаракатга келтириб, уларни текшириб кўрганликлари аниқ эшитилган.

Аммо улар тезлик датчиги ҳақида маълумот бериб турувчи умумий босим приемнигини нимагадир қўшишмаган. 

Самолёт ҳавога кўтарилгач, учувчилар ўз дисплейларида тезлик кўрсаткичлари ҳар хиллигини кўриб қолишади. Улар сўкинган ҳолда бу муаммони ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Учувчилар тезликни ошириб, самолётни ерга қаратиб энгаштирадилар.

Ер билан тўқнашув эса учувчиларнинг тушуниб бўлмас бақиришлари овозлари остида содир бўлади.

2018 йил 11 феврал куни соат 15:00 атрофида Москва вилоятида Ан-148 самолёти ҳалокатга учради. "Саратовские авиалинии" компаниясига тегишли бўлган самолёт Домодедово аэропортидан учиб чиққан ва Орск шаҳри йўл олган. Самолёт бортида 71 киши бўлган: 65 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси. Уларнинг барчаси ҳалок бўлишган.

 

Янгиликлар лентаси
0