Жамият

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифидан асосий мақсади нима эканлигини айтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на заседании в Бухарской области
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на заседании в Бухарской области - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев аввалги топшириқлар ижросини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Пешку туманида вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев поручил создать специализированный институт и фонд для развития каракулеводства - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент Бухорода қоракўлчилик институти ва жамғармасини ташкил этиш топшириғини берди

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифдан энг асосий мақсад одамларни иш билан таъминлаш экани, аниқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобидан вилоятда 90 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилганини таъкидлади.

Йиғилишда саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратган субъектларни молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетга тушумларни ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент ўтган йили вилоятда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жойлардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуши учун қулайликларни оширишга эътибор қаратди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала