Президент уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди

© Пресс служба президента РУзШавкат Мирзиёев посетил центр молодежи
Шавкат Мирзиёев посетил центр молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари бугун Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди.

Обучение - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекча орзу” – кам таъминланган ва тарбияси қийин ёшлар учун имконият

"Президентимиз марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди", — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган. Бу ерда ёшларнинг талаб ва қизиқишларидан келиб чиқиб 16 тўгарак ташкил қилинган. 800 ўринли мажлислари зали, конференция ва кино заллари, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.

Янгиликлар лентаси
0