Иқтисод

Марков: Ўзбекистон - Россиянинг углеводород қазиб олиш бўйича етакчи ҳамкори

© SputnikВиктор Марков, старший аналитик ИК "Церих Кэпитал Менеджмент"(фотография с экрана монитора)
Виктор Марков, старший аналитик ИК Церих Кэпитал Менеджмент(фотография с экрана монитора) - Sputnik Ўзбекистон
"Церих Кэпитал Менежмент" инвестиция компаниясининг катта аналитиги Виктор Марковуглеводород қазиб олиш бўйича Россиянинг Марказий Осиёдаги етакчи ҳамкори Ўзбекистон эканлигини таъкидлаб ўтди

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Sputnik радиосига берган интервьюсида Виктор Марков Россиянинг Марказий Осиё минтақасида нефт-газ соҳасида олиб бораётган ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлади.

Эскпертга кўра, Марказий Осиёдаги бешта давлат ичида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистон компаниялари билангина яқин алоқаларни йўлга қўйган.

Площадка сливных железнодорожных эстакад - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
"Транснефть" Ўзбекистонга декабрда 50 минг тонна нефть етказиб беради
Бунинг боиси кўпроқ геосиёсий ва регламент масалаларига бориб тақалади, деди Марков.

"Ўзбекистонга келадиган бўлсак, у ерда аллақачон газ қазиб олишда, шунингдек, қисман бўлса-да, нефт қазиб олишда ҳам иштирок этаётган "Лукойл" ўз ишини фаол давом эттирмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистонда катта ишлар олиб борилмоқда. Тожикистон ва Туркманистонда эса вазият мураккаброқ. Бу ерда Хитойнинг ҳам ўрни салмоқли", — деб таъкидлади Марков.

Россиянинг ушбу минтақадаги асосий рақобатчиси — Хитой ҳақида гапирар экан, таҳлилчи, у электрэнергияга талаби юқори бўлган улкан мамлакат эканлигини таъкидлади. "Шу боис, Хитой, энергя ресурсларини харид қилиш билан чекланмаслиги табиий, у бутун дунё бўйлаб фойдали қазилмалар разведкасида ва қазиб олиш жараёнида иштирок этаётган компаниялар тармоғини яратмоқда", — қўшимча қилди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала