Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир йил ичида 2 миллиард долларга кўпайди

© Sputnik / Павел ЛисицынЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Марказий банк 2018 йил 1 февраль ҳолатига бўлган Ўзбекистон олтин-валюта захираларини миқдорини маълум қилди.

Купюры евро разного номинала - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда валюта курслари янгиланди: доллар ва евро яна кўтарилди

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2018 йил 1 февраль ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 28 774,6 миллиард АҚШ доллари (2017 йил 1 январь ҳолатига 26 428,8 миллиард АҚШ доллари), (халқаро валютадаги активлар — 14 775,9 миллиард АҚШ доллари, монетар олтин — 13 998,7 миллиард АҚШ доллари), соф олтин-валюта захиралари — 27 250,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Янгиликлар лентаси
0