Бухоронинг тарихий марказида бепул Wi-Fi тармоғи йўлга қўйилади

© Sputnik /Антон КурилкинБухара. Улочка в старом городе
Бухара. Улочка в старом городе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Бухорода саёҳлар учун электромобиллар хизмати йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Бухоронинг бутун тарихий қисми бепул Wi-Fi тармоғи билан қопланади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Воздушный шар в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Қадимий Бухоро осмонида илк бор ҳаво шари учирилди

Хабарда айтилишича, Бухоронинг туристик марказида инфратузилмани яхшилашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр сармоячилар ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси саъй-ҳаракатлари билан бу лойиҳани амалга ошириш ишларига старт берилди.

Интернет тармоғига уланиш сифат талабларига жавоб бериши ва фойдаланувчилар шахсининг мажбурий идентификацияси билан амалга оширилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2018 йил 3 февралидаги "Ўзбекистон Республикасининг туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, жамоатчилик жойларида интернетга бепул кириш зоналарини яратадиган операторлар, провайдерлар ва бошқа хўжалик субъектлари Wi-Fi тақдим этилувчи ҳудудда реклама баннерини бепул ўрнатиш имконига эга бўлишди.

Янгиликлар лентаси
0