Ришод Собиров Тошкентда дзюдо мактаби очди

© Toshifumi KITAMURA / AFPРишод Собиров радуется бронзовой медали соревнования по дзюдо
Ришод Собиров радуется бронзовой медали соревнования по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунга ўхшаш спорт мактаблари олдин Бухоро ва Андижонда таниқли боксчилар Аббос Атоев ва Ўткир Ҳайдаровлар томонидан ҳам очилган эди.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Икки карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Ришод Собиров Тошкентда болалар дзюдо мактаби очди.

МОҚ хабарида айтилишига кўра, янги мактаб очилиш маросимида ёш дзюдочилар мусобақалари ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси мамлакат бўйлаб собиқ спортчилар мактаблари ташкил қилишни бошлаган эди. Тренер лицензиясини олиш учун, ҳукумат собиқ спортчилар учун тезкор ўқув курслари ташкил қилган эди.

Ўтган вақт ичида Бухоро ва Андижонда боксчилар Аббос Атоев  ва Ўткир Ҳайдаровлар томонидан спорт мактаблари очилди.

Янгиликлар лентаси
0