Ўзбекистонда биринчи маҳаллий тиш имплантати пайдо бўлди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСтудентка на занятии в медицинском университете
Студентка на занятии в медицинском университете - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик олимларнинг ушбу кашфиёти туфайли тиш имплантати ўрнатиш бир неча баробар арзонга тушади.

ТАШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар маҳаллий хом-ашёдан тиш имплантатларини қоплаш учун биологик фаол қатлам ишлаб чиқишди, деб хабар қилмоқда "Народное слово" газетаси.

Ушбу лойиҳа устида Тошкент давлат стоматология институти илмий ходими Фарходжон Усмонов ишламоқда. Унга тиббиёт фанлари доктори, профессор Н. Хабилов раҳбарлик қилмоқда. Олимлар Ўзбекистонда янги тузилишга эга бўлган тиш имплантатлари яратиш ва кейинчалик уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун грант олишди.

Работа клинической стоматологической поликлиники - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг энг яхши стоматология муассасалари рейтинги эълон қилинди

Стоматология институти олимлари Ўзбекистонда биринчи тиш имплантати намунасини ишлаб чиқаришди ва уни Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказишди.

Тиш импланти лойиҳаси юзасидан режалаштирилган асосий тажрибалар якунига етказилди. Энди навбат биологик фаол қопламнинг самарадорлигини аниқлаш ва уни сурковчи ускунани такомиллаштиришдир.

Бугунги кунда тиш имплантатларидан бутун дунёда кенг фойдаланилади, лекин уларни ишлаб чиқариш фақат бир неча мамлакатларда йўлга қўйилган холос. Шу сабабли уларнинг нархи қиммат. Ушбу кашфиёт туфайли ўзбекистонликларга ушбу хизмат бир неча баробар арзонга тушади. Уни ишлаб чиқаришда эса чиқинди жуда кам чиқади ва уни қайта ишлаш имкони ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0