Танасидан 13 дона игна олинган болакай илк маротаба телевидение орқали кўрсатилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишИглы в руках
Иглы в руках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий шифокорлар ушбу ҳолатни қайтадан туғилиш дея баҳолашмоқда

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар жарроҳлик йўли билан танасидан 13 дона игна олинган болакайни илк маротаба видеога олишга рухсат беришди, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.

Перинатальный центр - Sputnik Ўзбекистон
Танасидан игна топилган болакай ҳаётига суиқасд қилинганми? Идоралар жавоби
Эслатиб ўтамиз, кенг жамоатчиликни шок ҳолатига солган воқеа ҳақида январ ойи охирида маълум бўлган эди. Ўзбекистондаги шифохоналарнинг бирига танасида 16 дона игна бўлган 11 ойлик чақалоқ олиб келинди. Шифокорлар 9 соатлик жарроҳлик амалиётини ўтказишди, шу вақт оралиғида игналардан 13таси аниқланди ва олиб ташланди.

Яна учта игна болакай танасида қолмоқда, аммо шифокорларнинг ишонтириб айтишига қараганда, уларни жажжи беморнинг аҳволи бироз меъёрга келгач, яъни сал кейинроқ ҳам олиб ташласа бўлади.

Айни вақтда, операциядан бир ой вақт ўтгач, болакай аҳволи яхшиланганлиги хабар қилинмоқда.

Родители с ребенком - Sputnik Ўзбекистон
Боланинг бегонаси бўлмайди: танасида игналар топилган болакай аҳволи ижобий баҳоланмоқда
"Болакайнинг аҳволида яхшиланиш кузатилмоқда, у ҳозир мустақил нафас оляпти, ўпкаларни сунъий вентиляция қилиш аппарати ёрдамчи режимда ишлаб турибди. Болакай ҳушида, анализлари нормаллашган", — деган Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида профессор Хабибулла Акилов.

Маҳаллий шифокорлар ушбу ҳолатни "қайтадан туғилиш" дея баҳолашмоқда.

Игналар болакай организмига қай тариқа тушиб қолгани номаълумлигича қолмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Онаси болани касалхонага олиб келганида, унинг иситмаси жуда баланд бўлгани маълум, холос.

Янгиликлар лентаси
0