Тошкентда апрел ойида ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгаш йиғилиши ўтказилади

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ — халқаро минтақавий ташкилот бўлиб, 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тошкентда апрел ойида ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгаш йиғилиши ўтказилади, деб хабар қилди ушбу кенгаш матбуот хизмати.

Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ давлат департаментининг йирик амалдори Ўзбекистонга келади

Хабарда айтилишича, Нью-Делида феврал ойи бошларида Қирғизистон раислигида ШҲТга аъзо давлатларининг ваколатли идоралар экспертлари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди.

"Йиғилиш давомида Тошкентда 2018 йил апрел ойида ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди", — дейилган хабарда.

ШҲТ минтақавий аксилтеррор кенгашининг ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоев Ҳиндистонга амалга оширилган ташриф давомида Ҳиндистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ражиндер Ханн ва Ташқи ишлар вазири Мобашар Жавад Акбар билан учрашди.

Янгиликлар лентаси
0