Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси тайинланди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ба лавозимга илгари Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси бўлиб ишлаган Эргаш Шаисматов тайинланган

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 2018-йилнинг 22-февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Эргаш Шаисматов Тошкентдан Душанбега жўнаб кетди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

КПП на границе Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятидан Тожикистонга ўтиш мумкин бўлади

У илгари Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи амалга оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, илгарироқ, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилиши ҳақида хабар берган эдик. Қурилиш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0