Аҳолига микрокредитлар қисман нақд пулда берилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Микрокредитлар ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун ажратилади

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Аҳолига уч ойдан олти ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдоригача йиллик 7 фоиз ставкада уч йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Бу Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланди.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш бошланди

Унга кўра туман (шаҳар)даги сектор раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бериладиган тавсиянома асосида аҳолига 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача (17 224 000 сўмгача) йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Низомда қайд этилишича, банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга. Бунда банк қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатарини суғурта қилиши шарт.

Микрокредитлар пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Шу билан бирга, мақсаддан келиб чиққан ҳолда микрокредит суммасининг 30 фоизи нақд пул кўринишида берилиши мумкин.

Микрокредитлар ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0