Жамият

Президент ташаббуси: Ўзбекистонда қишлоқларни ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди

© Группа "Диалог с народом"В Узбекистане стартовал проект "Благуостроенный поселок"
В Узбекистане стартовал проект Благуостроенный поселок - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Обод қишлоқ" лойиҳаси қишлоқлардаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган. У мамлакат тарихида биринчи бор амалга оширилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари ва қишлоқларида ободончилик ишларига этибор бериш ва ҳудудлардаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида "Обод қишлоқ" лойиҳаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа мамлакат президенти ташаббуси ҳисобланади. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида хабар берилди.

Хабарга кўра, дастлаб Республика ишчи гуруҳи жойлардаги реал вазиятларни ўрганиб чиқишган. 

© Фото из ФейсбукаВ Узбекистане стартовал проект "Благуостроенный поселок"
В Узбекистане стартовал проект Благуостроенный поселок - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане стартовал проект "Благуостроенный поселок"

Лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ жойларда амалдаги қонунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллантирилади.

Кейинги босқичда жамоатчилик ва фаол ёшларни кенг жалб этган ҳолда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда абгор аҳволда бўлган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу жумладан, узоқ ва чекка ҳудудлардаги қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш мақсадида ҳашарлар ташкил этилади.

Дастлабки манзил — Жиззах вилояти Дўстлик туманининг "Манас" қишлоғи бўлди.

Айни қиш кунлари, ёғингарчилик кўп бўладиган паллаларда қишлоқ кўчалари лойга ботиб, фуқаролар ва транспорт ҳаракатига ҳалақит қилиши табиий. Шу боис ҳам, бу борада "Манас" қишлоғида бир нечта тадбирлар амалга оширилди. Қишлок кўчалари тозаланиб, ён тарафлари бетонланиб ариқлар ётқизилди.

© Фото из ФейсбукаВ Узбекистане стартовал проект "Благуостроенный поселок"
В Узбекистане стартовал проект Благуостроенный поселок - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане стартовал проект "Благуостроенный поселок"

Бундан ташқари, қишлоқ аҳли учун икки машина — 9,5 тонна кўмир етказиб берилди.

Мутасаддилар қўшимчасига яна кўмир келтирилишини маълум қилишди.

Шунингдек, "Манас" қишлоғидаги 4 та мактабда Олий таълим муассасаларга кириш истагида бўлган уюшмаган ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур ўқув курслари 12 та фан бўйича ташкил этилди. Энди қишлоқ ёшлари ўзбек, рус, инглиз тиллари, математика, информатика, физика, кимё, биология ва бошқа фанлар бўйича кириш имтихонларига тайёргарлик кўришлари мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0