Ўзбекистон делегацияси Туркияда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон пойтахтида "Кабул жараёни" иккинчи мажлисида ҳам иштирок этади

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон-Туркия маслаҳатлашувларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-афғон хавфсизлик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

Хабарда билдирилишича, 26 феврал куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Туркиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Фазли Чўрман Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Томонлар шунингдек, 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли халқаро конференциянинг кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон пойтахтида "Кабул жараёни" иккинчи мажлисида ҳам иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0