Иқтисод

Жамшид Қўчқоров: ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз

© Международный пресс-клубЗаместитель премьер-министра Узбекистана Жамшид Кучкоров
Заместитель премьер-министра Узбекистана Жамшид Кучкоров - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қўчқоровнинг сўзларига кўра, евробондларни чиқариш ҳажми ҳозирча муҳокама этилаяпти ва шу бўйича қарор президент томонидан қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилда илк бор 200дан 300 миллион АҚШ долларигача бўлган суммадаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти,  деган "Bloomberg" ахборот агентлигига Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Қўчқоров: 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади
Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолаган АҚШнинг "Citigroup Inc." компанияси Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини яратиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқди.

Вазирнинг сўзларига кўра, евробондларни чиқариш ҳажми ҳозирча муҳокама этилаяпти ва шу бўйича қарор президент томонидан қабул қилинади.

"Биз ўзбек компаниялари ҳам халқаро молия бозорига чиқишини хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад уларни замонавий корпорацияларга айлантиришдир", — деб таъкидлаган Қўчқоров.

Янгиликлар лентаси
0