Ўзбекистонда 8та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСбор овощей в фермерском хозяйстве
Сбор овощей в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Республикада уруғлик картошкасини етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисида президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Торговля на оптово-розничном рынке - Sputnik Ўзбекистон
Картошка учун божхона тўлови тўланмайдиган бўлди

Хабарда айтилишича, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланди.

Қарорга асосан манфаатдор ташкилотларнинг Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Ассоциациянинг асосий вазифаларидан бири республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0