Янги формат: Ўзбекистон Шарқий Европа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишГорода мира. Ташкент
Города мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"В4 + Марказий Осиё" вазирлар форумида Ўзбекистон делегацияси ўз иқтисодий, интелектуал ва илмий-техникавий имкониятларини инобатга олган ҳолда "Вишеград гуруҳи" давлатлари билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида "Вишеград гуруҳи" ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон
Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ўтказилади, ЕИ буни олқишлади
"Вишеград гуруҳи"да Венгрия раислиги доирасида таклиф этилган "В4 + Марказий Осиё" вазирлар форумида Венгрия, Польша, Словакия, Чехия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари турли соҳалардаги икки томонлама ва минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон делегацияси мамлакатнинг мавжуд иқтисодий, интелектуал ва илмий-техникавий имкониятларни инобатга олган ҳолда "Вишеград гуруҳи" давлатлари билан ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларни кенгайтириш тарафдори эканлигини билдирган.

Учрашув иштирокчилари мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ва чуқур ўзгаришлар олиб бориш, хорижий шериклар билан, аввало Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, кўп йиллик Афғонистон муаммоси нуқтаи назаридан минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган сиёсий кун тартибнинг асосий қисмлари билан  таништирилган.

Форумда делегациялар томонидан минтақалараро ҳамкорликнинг янги формати умумий шаклда қўллаб-қувватланди.

Шу куннинг ўзида вазирлар форумида иштирок этган делегациялар раҳбарлари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан томонидан қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0