Тошкент анжумани Ўзбекистон халқаро саҳнага қайтаётганини англатади, деб ҳисоблайди АҚШ

Oбуна бўлиш
АҚШ Афғонистон масаласида Ўзбекистон томон амалга ошираётган ҳаракатларга баҳо берди. АҚШ Давлат департаменти Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Тошкент анжуманини "Ўзбекистон халқаро саҳнага қайтмоқда", дея баҳолади

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон масаласида "тарихий роль" ўйнамоқда, деб ҳисоблайди АҚШ.

Камилов: военного решения ситуации в Афганистане нет - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди
Қўшма Штатлар Давлат департаменти Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларига бағишланган Тошкент анжуманига "Ўзбекистон халқаро саҳнага қайтмоқда" дея таъриф берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти вакили Хезер Науэрт ушбу анжуман ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда "тарихий роль" ўйнамоқда, дея баёнот қилган. 

"Биз Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда тарихий роль ўйнамоқда, деб ҳисоблаймиз. Ва бу конференцияни тўла ҳисобда (Ўзбекистоннинг) халқаро саҳнага қайтиши дея ҳисоблаш мумкин", — деган Хезер Науэрт брифингда.

У Афғонистон ҳукумати, АҚШ вакиллари сингари Тошкентдаги конференцияда иштирок этаётганини эслатиб ўтган.

"(Учрашувдан) мақсад — Афғонистон ҳукуматининг тинчликни таъминлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи қатор халқаро шерикларни учраштиришга ҳаракат қилишдир", — деган Давлат департаменти вакили.

Янгиликлар лентаси
0