Спорт

Uzbek Tigers эртага колумбиялик боксчиларга қарши рингга чиқади

© FacebookХасанбой Дусматов
Хасанбой Дусматов - Sputnik Ўзбекистон
Кеча Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши ўтказилган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Эртага 1 март куни ўзбекистонлик боксчилар Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси аъзоларига қарши рингга чиқади.
Жанглар "Универсал" спорт мажмуасида соат 19:00да бошланади.

Рингда қуйидаги жуфтликлар кураш олиб боришади:

Худойназар Файзов — Кейбер Авила (52 кг), Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета (60 кг), Маҳмуд Ғоипов — Александер Рангел (69 кг), Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа (81 кг), Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо (91 кг).

Кеча Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши ўтказилган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Исроил Мадримов, Санжар Турсуновлар рақиблари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва фақатгина Иқболжон Холдоров рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала