Тожикистон Ўзбекистонга қачондан бошлаб электр етказиб бериши маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишГРЭС
ГРЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёз мавсумида Ўзбекистон Тожикистонга бир киловатт электр энергияси учун икки цент, қишда – бир киловатт учун 2,5 центдан тўлайди

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Душанбе ва Тошкент Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишиб олди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Линии электропередач (ЛЭП) - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳам Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни мўлжалламоқда

"Тожикистон жорий йилнинг март ойи охири ёки апрел ойи бошида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлайди. Тожикистон электр энергиясининг қўшни мамлакатга экспорт қилинадиган умумий ҳажми йилига камида 1,5 млрд. КВт/соатни ташкил этади", — дейилади хабарда.

Келишувга мувофиқ, ёз мавсумида Ўзбекистон Тожикистонга бир киловатт электр энергияси учун икки цент, қишда – бир киловатт учун 2,5 центдан тўлайди.

"Тожикистон қўшни мамлакатга электр энергияси етказиб беришни исталган пайтда бошлаши мумкин, аммо Ўзбекистон жанубини Тожикистон билан боғлайдиган 60 километрли электр узатиш линияларини тиклаш ва Турсунзода шаҳридаги релели ҳимоя ва автоматика лойиҳасини амалга ошириш ишлари ҳозирча ниҳоясига етмади. Бу йўналишдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода республика Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришга тайёр эканлигини билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0