Ўзбекистон "AliExpress"нинг миллий вариантини ишга туширади

© Foto : PixabayUK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones
UK Spy Agencies Claim Legal Right to Broad Hacking of Computers and Phones - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги миллий электрон савдо майдончаси 2019 йил 1 январда ишга туширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳада стратегик ҳамкор сифатида Жанубий Корея қатнашади

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон маҳаллий экспорт корхоналар томонидан маҳсулотларни хорижий харидорларга етказиш мақсадида миллий электрон савдо майдончасини ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Города мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Янги формат: Ўзбекистон Шарқий Европа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу борада тегишли топшириқни берди. Йиғилишда маҳсулотларни хорижга электрон савдо майдончалари орқали сотиш бўйича ҳам замонавий механизмлар жорий этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу боис Жанубий Корея билан ҳамкорликда 2019 йил 1 январдан бошлаб, маҳаллий экспортёр корхоналарнинг товарларини хорижий харидорлар томонидан сотиб олиш имкониятини берадиган Ўзбекистон миллий савдо электрон майдончасини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Бундан ташқари, республикада қандай экспортчи корхоналар борлиги ва уларнинг қандай товарлар ишлаб чиқариши тўғрисида хорижий корхоналар ҳам, маҳаллий корхоналар ва давлат идоралари ҳам ахборот оладиган тўлиқ манба йўқлигига эътибор қаратилди.

Шунинг учун ҳар бир экспортчи корхона тўғрисидаги электрон ахборотлар базасини шакллантириш, уларнинг маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ маълумот, маркетинг тадқиқотлари натижалари, экспорт ҳажми каби маълумотларни ўз ичига олувчи электрон паспортни жорий этиш вазифаси қўйилди.

узбекско-корейские отношения - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Корея муносабатлари: савдо, инвестициялар ва фан

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда республиканинг ташқи савдо айланмаси 27 миллиард долларни (экспорт — 14 миллиард доллар, импорт — 13 миллиард доллар) ташкил этди.

МДҲ давлатлар ўртасида Ўзбекистон ташқи савдо бўйича шерик давлатлар — Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон ҳисобланади. Ушбу давлатлар ҳисобига ташқи савдонинг 28,7% улуши тўғри келди.

Бошқа хорижий давлатлар — Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон, Эрон, Латвия, Литва, Франция, АҚШ, Италия, ушбу давлатлар ҳисобига ташқи савдонинг 41,6 % улуши тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0