Ўзбекистонда ташкил қилинадиган лоукостер МАКнинг шўъба корхонаси бўлади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳаво йўллари “Аэрофлот” тажрибаси асосида, арзон парвозлар амалга оширувчи авиакомпания ташкил қилади

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси “Аэрофлот” компанияси тажрибаси асосида, лоукостер авиакомпания ташкил қилади, деб хабар қилди, Миллий авиакомпания раҳбари ўринбосари Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда.

“Биз ҳозир халқаро тажрибани ўрганмоқдамиз ва лоукостер компаниясини сертификатлаш дастурини тузмоқдамиз. Ушбу масала йил охирига қадар якунига етказилади”, — деди Умид Ҳусанов, туризмни ривожлантиришга бағишланган анжуманда.

Ҳусанов айтишига қараганда, бу борада Россиянинг “Аэрофлот” компанияси ташкил қилган “Победа” лоукостери тажрибаси Миллий авиакомпания учун қизиқ.

Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади

“Бизнинг лоукостер ҳам “Ўзбекистон Ҳаво йўллари”нинг шўъба корхонаси сифатида ташкил қилинади, — деди Ҳусанов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантириш мақсадида, Шавкат Мирзиёев феврал ойининг бошида Қарши аэропортига “очиқ осмон” мақомини бериш ва у ерга лоукостер авиакомпанияларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш ҳақида фармон имзолаган эди.

“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК – бугун Ўзбекистонда ягона авиакомпания бўлиб, у республикадаги  барча ҳаво транспорти инфрақурилма объектлари ва фуқаро авиацияси самолётларни бошқаради. Бугунги кунда компания паркида 30дан ортиқ хорижда ишлаб чиқарилган самолётлар бор. МДҲ ва хорижий давлатларнинг 40дан ортиқ шаҳарларига доимий парвозлар йўлга қўйилган. Миллий авиакомания 2021 йилга келиб йўловчилар оқимини 1,3 баравар оширишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0