Тошкент - романтик учрашув ўтказиш учун энг арзон шаҳар

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишВлюбленные
Влюбленные - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай учрашув учун Тошкент шаҳрида 50 доллар сарфланади

ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Тошкент романтик учрашув ўтказиш учун энг арзон шаҳар деб топилди. Бу ҳақда nuz.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ECA International консалтинг агентлиги жаҳондаги турли шаҳарлар аҳолиси романтик учрашув учун қанча пул сарфланишини ҳисоб-китоб қилган.

Учрашув ўта қимматга тушадиган шаҳар деб Женева топилди. Бу ерда бир учрашув ўртача 295 долларга тўғри келади. Бунга кино учун иккита чипта (41 доллар), ресторанда кечки овқат (175 доллар), барда иккита коктейл (34 доллар) ва такси харажати (45 доллар) киради.

Ослода бир романтик учрашув 262, Нью-Йоркда 225, Сиднейда 217 ва Лондонда 205 долларга тушади.

Бундай учрашув учун энг кам пул Тошкент шаҳрида сарфланар экан – кино, бар, ресторан ва такси учун 50 доллар.

Учрашув арзонлиги бўйича кейинги ўринда 69 доллар сарфланадиган Кейптаун ва 75 доллар сарфланадиган Қоҳира жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0