Ўзбекистонда ҳинд киноси ва мусиқий клиплари суратга олинади

© YouTubeҲиндистонликлар
Ҳиндистонликлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг таниқли санъаткорлари Ўзбекистон туризми ривожига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин, деб таъкидламоқда жаноб Раж Сури

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. "Ўзбеккино" агентлиги Ҳиндистоннинг "3rd Rock multimedia" продюсерлик компанияси ўз клипларини Ўзбекистонда суратга олиши ҳақида хабар қилди.

Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Бобур ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда тасвирга олмоқчи
Компания Ҳиндистонда катта мавқега эга бўлиб, бир қатор таниқли ҳинд санъаткорлари билан ҳамкорлик қилади. 

Ушбу компания томонидан суратга олинган видеомаҳсулотлар — You-Tube даги 30 миллион кишига яқин аъзолари бўлган T-Series каналида намойиш этилади. Компаниянинг маркетинг бўлими раҳбари жаноб Раж Сурининг таъкидлашича, ҳиндистонлик қўшиқчиларнинг клипларини Ўзбекистонда суратга олиш, мамлакат туризми ривожига ижобий таъсир ўтказиши мумкин.

"Ўзбекистонга келадиган ҳар битта ҳинд санъаткори бу ҳақда албатта ижтимоий тармоқларда маълум қилади. Уларни эса миллионлаб мухлислари кузатиб боришади", — деган Жаноб Сури.

Мумбайнинг "Dimaz Agastyaa Productions Private Limited" кинокомпанияси эса 1990 йиллардан бошлаб МДҲ мамлакатлари билан саййёҳлик, юк ташиш ва фильмлар суратга олиш соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ушбу кинокомпания вакиллари Ҳиндистоннинг собиқ Бош вазири Лал Баҳодур Шастрининг ҳаётига бағишланган қисқа метражли фильмнинг баъзи лавҳаларини Ўзбекистонда суратга олиш таклифини билдиришмоқда. Мазкур фильм Лал Баходур Шастрининг ҳаёти ва фаолиятини ўрганаётган ёш журналист ҳақида бўлиб, унда "Тошкент шартномаси" ва Лал Баҳодур Шастрининг Тошкент шаҳридаги вафоти ҳақида ҳикоя қилинади.

Янгиликлар лентаси
0