Қозоғистондаги автоҳалокатнинг еттинчи қурбони шахси аниқланди

© Лада Новости города АктауСемеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу
Семеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча, 1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилояти, Манғистон туманининг ҳудудидан ўтувчи "Оқтов – Бейнов" автойўлида "Shacman" юк машинаси ва "Lada Largus" енгил автомобили билан тўқнашув содир бўлди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда ҳалок бўлган фуқаролар шахси аниқланганлиги ва уларнинг 7 нафари ҳам Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум қилди.

ДТП на трассе Актау - Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда содир бўлган мудҳиш автоҳалокат жойидан дастлабки видео пайдо бўлди

Қуйида уларнинг шахсини қўшимча киритган ҳолда, такроран маълум қиламиз:

1. Аллаяров Расулбек Қўзибоевич — 23.02.1981 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулчи кўчаси, 19-уйда истиқомат қилган (ҳайдовчи).

2. Душамов Зокир Қуронбоевич — 11.04.1977 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, «Чукли» ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич — 12.07.1980 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчасида истиқомат қилган (йўловчи).

4. Бекназаров Мардонбек Хушнуд ўғли — 27.10.1995 й.т., Хоразм вилояти, Боғот тумани "Найман" ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

5. Мадаминов Ғайрат Рўзматович — 13.10.1985 й.т., Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Махтумқули кўчаси, 34-уйда истиқомат қилган (йўловчи).

6. Болтаев Маҳмуджон Собуржон ўғли — 21.09.1995 й.т., Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани «Остона» ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

7. Машарипов Санжар Турдиевич — 20.06.1991 й.т., Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани "Остона" ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи)

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчилиги масъуллари воқеа жойида бўлиб, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўрмоқда.

Янгиликлар лентаси
0