Дунёда

Лавров Африка давлатлари бўйлаб беш кунлик турнега чиқди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел России Сергей Лавров
Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ раҳбарининг Африка давлатларига сафари турли даражадаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров душанба куни жанубий Сахарадаги африка мамлакатлари бўйлаб турнега йўл олди. Ишчи ташриф давомида вазир Ангола, Намибия, Мозамбик, Зимбабве, Эфиопия давлатларида бўлади ва бу мамлакатларнинг олий раҳбариятлари билан учрашиб, халқаро, куннинг долзарб ва иккиёқлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади. РИА Новости хабарига асосан.

Ежегодное послание президента РФ В. Путина Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Путиннинг мурожаати: дунёни ларзага солган икки соат
Россия ТИВ турне олдидан музокараларнинг асосий мавзулари бу минтақавий можаролар, Яқин Шарқдаги, Суриядаги аҳвол, Корея яриморолидаги вазият ва БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги ислоҳотлар бўлиши ҳақида маълумот берган.

КХДР атрофидаги вазият айрим африка давлатларига билвосита тегишли эканлиги қайд этилган: хусусан, Намибиянинг иккита компанияси Япония томонидан тузилган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатига киритилган бўлиб, уларга КХДРга нисбатан эълон қилинган санкциялар таъсир этиши айтилмоқда.

Мозамбик эса айрим Ғарб ОАВлари томонидан БМТ ХК томонидан қўйилган санкцияларга қарамай, КХДР билан ҳарбий ҳамкорликда гумон қилмоқда.

"Менинг ташрифим… турли даражадаги алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликда янги йўналишларни излашга йўналтирилган. Сахара-Сахель региони, Африка шохи мамлакатлари, Буюк денгизлар минтақасида терроризмга қарши кураш, инқирозларни бартараф этиш сингари кенг турдаги глобал ва регионал масалалар юзасидан фикр алмашишдан иборат", — деб айтган Лавров "Hommes d"Afrique" журналига берган интервьюсида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала