Ўзбекистон курашчилари Бишкекда 15та медал ютиб олишди

© Sputnik / Табылды Кадырбеко Чемпионат Азии по борьбе во Дворце спорта в Бишкеке
Чемпионат Азии по борьбе во Дворце спорта в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
27 февралдан 4 мартгача бўлган мусобақаларда 20 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда бўлибт ўтган спорт кураши бўйича Осиё чемпионатида 15 медал соҳиби бўлди.

Турнирнинг 6 кунида 30 комплект медаллар ўз эгаларини топди. Эркин кураш ва Юнон-рум курашлари бўйича ўтказилган мусобақаларда эркак ва аёл спортчилар иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Подробно.уз.

 

Мусобақа якунларига кўра, эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7та медал олиб, жамоалар орасида биринчиликни қўлга киритди. Олтин медал — Ихтиёр Наврузов (70 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ва Давит Модзманашвили (125 кг)ларга насиб қилди. Кумуш медал — Махмуд Шавкатов (57 кг), Аббос Рахмонов (61 кг), Тимур Усмонохунов (65 кг) ва Азиз Солиев (92 кг).

Шу билан бир вақтда Юнон-рум кураши бўйича ҳам Ўзбекистон жамоаси 7та медални қўлга киритди ва жамоалар орасида учини ўринни эгаллади. 63кг вазн тоифасида Элмурад Тасмурадов ушбу спорт туридан Ўзбекистон учун ягона бўлган олтин медални олиб келди. Бу Элмуроднинг қитъа чемпионатларида эришган 4-ғалабаси бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0