Иқтисод

Rio Tinto компанияси яна Ўзбекистонда мис қидириш билан шуғулланиши мумкин

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишГорно-обогатительный комбинат
Горно-обогатительный комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон инвестор сифатида мис қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш учун Rio Tinto компаниясига тегишли ҳужжатларни юборди

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистон Rio Tinto (Австралия-Британия) компанияси билан ҳамкорликни тиклаш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

Пункт таможенного оформления на границе - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон орқали транзит юклар олиб ўтиш тартиби соддалашди

2012 йилда ушбу компанияга давлат геология қўмитаси томонидан Наманган вилоятида геологик қидирув ишларини амалга ошириш бўйича 5 йил муддатга лицензия берилганди.

2015 йилда геологик қидирув ишларнинг биринчи босқичи якунланган вақтда дунё нархлар конъюктураси ёмонлашганлиги туфайли компания ушбу лойиҳани тўхтатишга қарор қилганди.

"Ҳозирги вақтда биз Rio Tinto компанияси билан ҳамкорликни тиклаш бўйича ишларни бошладик. Хусусан, геологок қидирув ишларни амалга ошириш борасида янги ҳужжатлар ўрганиб чиқиш учун юборилди. Нархлар пасайганда ўз ҳаражатларини қисқартириш мақсадида компания Ўзбекистондан кетганди", — деб таъкидлади давлат геология қўмитасидаги вакил.

Шунингдек у ҳозирги вақтда вазият дунё бозорида сезиларли даражада яхшиланганлигини таъкидлади. Шу сабабли компанияга янги объектлар таклиф қилинмоқда. ТИВ йўналиши бўйича янги истиқболдаги лойиҳалар муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с планами по комплексному развитию города Зарафшана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Конимех замонавий экотуризм марказига айланади

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда мис ишлаб чиқарувчи ягона корхона Олмалиқ тоғ-маталлургия комбинати ҳисобланади.

Ўтган йили республика мис, олтин, платина ва бошқа металларни геологик қидирув ишларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича дастур асосида ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда Жанубий Корея ва Хитойнинг бир қатор компаниялар билан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумлар имзоланди.

Шунингдек, Россиянинг "Росгеоперспектива" компания гуруҳи билан келишувлар имзоланди. Ушбу компания томонидан мис ва олтин қидириш ишлари Навоий вилоятидаги Казахтау ва Казахтау 1 истиқболли майдонларида амалга оширилмоқда. Россияликлар биринчи йилда бу ишларга сал кам 3 миллион доллар сарфлашни режалаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала