Шавкат Мирзиёевни Душанбеда минглаб тожикистонликлар кутиб олишади

© ИА "Жахон"Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти аэропортдан вақтинчалик қароргоҳга қадар минглаб аҳоли томонидан икки мамлакат давлат байроқлари ва шиорлар билан қарши олинади

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Душанбеда минглаб аҳоли кутиб олади, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ташрифига тайёргарликни шахсан Раҳмоннинг ўзи назорат қилмоқда

"9-10 март кунлари Ўзбекистон президентининг Душанбега ташрифи аэропортдан вақтинчалик қароргоҳга қадар минглаб аҳоли томонидан икки мамлакат давлат байроқлари ва шиорлар билан қарши олинади", — дейилади хабарда.

Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров ва мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашиши режалаштирилган.

Олий мартабали меҳмонни расман қабул қилиш маросими миллатлар саройида бўлиб ўтади, сўнгра Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг "бирга бир" шаклидаги мулоқотлари ўтказилади.

Мулоқот якунига етганидан кейин икки давлат расмий делегацияларининг кенгайтирилган шаклдаги музокаралари бўлиб ўтади, сўнгра икки давлат ўртасидаги давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар имзоланади.

Янгиликлар лентаси
0