Сурияда Россиянинг Ан-26 самолёти қулади, ўттиздан ортиқ одамлар ҳалок бўлган

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВоенно-транспортный самолет АН-26
Военно-транспортный самолет АН-26 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда Россиянинг ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учради

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Сурияда Россиянинг ҳарбий-транспорт самолети — Ан-26 ҳалокатга учради, деб хабар қилди РИА Новости.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 26 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлишган.

Авария Хмеймимдаги аэродромга қўниш арафасида юз берган. Самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр қолганида ерга келиб урилган.

Нашр фожиа сабаби — техник носозлик бўлиши мумкин, дея хабар қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги комиссияси юз берган ҳодисанинг барча версияларини ўрганиб чиқиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0