Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари қизиқарли кечади - эксперт

© SputnikДмитрий Александров, архивное фото
Дмитрий Александров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Тожикистонга режалаштирилаётган сафари ҳақида Росссия стратегик тадқиқотлар институти марказий осиёга оид тадқиқотлар сектори раҳбари Дмитрий Александров фикр билдирди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистон гидроэнергетикасини ривожлантиришга ёрдам беради, деди Спутник радиоси эфирида Росссия стратегик тадқиқотлар институти марказий осиёга оид тадқиқотлар сектори раҳбари Дмитрий Александров.

Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Рахмон: Биз ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда қўшни мамлакатларни сувсиз қолдирмаймиз
Мирзиёевнинг Тожикистонга сафарини тарихий деб атаса бўлади, нега деганда 2017 йилга қадар икки республика ўртасида муносабатлар анча мураккаб бўлган, деб таъкидлади эксперт.

"Чегарани делимитация қилиш, ўта қатъий бўлган чегара режими, умумий инфратузилмаларнинг тегишлилиги сингари соҳаларда анчагина муаммолар тўпланиб қолган.

Икки давлат муносабатларига соя солиб турган энг муҳим масалалардан бири — сув ресурслари тақсимоти масаласи бўлиб, бу Тожикистон территориясида йирик гидроэнергетик станцияни қурилишидир", — деб айтган Дмитрий Александров.

Эксперт шунингдек, Тожикистон учун сув — бу муҳим энергетик ресурслигини, Ўзбекистон учун эса у қишлоқ хўжалигида жуда кераклигини таъкидлади.

Ҳозирда Ўзбекистон учун Тожикистон билан муносабатлар устуворлиги сабаб, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари сермаҳсул ва қизиқарли бўлиши кутилмоқда.

Ушбу ташриф давомида ҳал этилиши мумкин бўлган масалаларга тўхталар экан, эксперт чегарани кесиб ўтиш, виза тартибининг бекор қилиниши, чегараларни демаркация қилиш борасида келишувлар имзоланиши мумкин, дея фикр билдирди.

Эксперт прогнозига кўра, Ўзбекистон, шунингдек, Тожикистоннинг гидроэнергетика инфратузилмасига ҳам маълум миқдорда молиявий сармоя киритиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0