Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади

© Sputnik / СтрингерМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Безорилар катта лейтенант Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлар

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида икки безори милиция ходимини калтаклади, бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати хабарида айтилган.

Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек милиционерининг бўйи 5 сантиметрга қисқартирилиб, ёши 5 йилга узайтирилди
"Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5-март куни соат кеч соат 23.15ларда Спутник даҳасида яшовчи 1992 йилда туғилган И.Казлинка ва 1976 йилда туғилган С.Шейклар Йўлдош 2-даҳа худудида жойлашган "Ким-чи" кафеси олдида шу худудда хизмат олиб бораётган Сергели туман ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Мирзақуловнинг қонуний талабларига бўйсунмай қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлар", — дейилади хабарда.

Натижада катта лейтенант Х.Мирзақуловга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Казлинка ва Шейклар қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0