Юздан ортиқ ўзбек санъаткорлари Душанбега етиб боришди

© Instagram / ozodbek_official_pageНародный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санъаткорлар президентлар қаршисида чиқиш қиладилар

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" чартер рейси орқали 6 март куни 100 дан ортиқ ўзбек қўшиқчилари, раққослари ва мусифачилари Душанбега етиб келишди.

Дмитрий Александров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари қизиқарли кечади - эксперт
Улар 9 март куни бўлиб ўтадиган "Дўстлик оқшоми" концертида чиқиш қилишади. Тожикистон томондан 150га яқин қўшиқчи, мусиқачи ва раққослар чиқиши режалаштирилган.

Икки давлат раҳбарларидан ташқари байрамона тадбир томошабинлари қаторидан Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумат ва парламент аъзолари, жамоатчилик вакиллари ҳам ўрин олади.

Ўзбек артистлари гуруҳида Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарух Закиров, Озодбек Назарбековлар бор. Тожикистон томондан концертда Давлатманд Холов, Нигина Амонкулова ва опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар иштироки назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон таклифи билан 9-10 март кунлари Душанбеда расмий ташриф билан бўлиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0