Ўзбекистонда халқаро автобус хизмати кўрсатувчи корхоналар ташкил этилади

© SputnikАвтобус Сетра
Автобус Сетра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга меҳнат қилиш учун кетаётган фуқаролар йўлкира нархи арзонлиги учун автобусда кетишни маъқул кўришади, аммо бу кўпинча фожиали оқибатларга олиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистонда халқаро автобусларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи корхоналар ташкил этилади, деб хабар берди РИА Новости Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорга асосланиб.

"Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, "Ўзавтотранс" агентлигига автобусларда йўловчи ташиш (шу жумладан, халқаро) хизматини кўрсатувчи, юкларни автомобилда ташишлар ҳамда транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи, тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бошқа автомобиль транспорти соҳасида фаолият юритувчи унитар корхоналар шаклидаги мустақил махсус корхоналарни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Қозоғистонга борувчилар учун янги автобус йўналишлари очилади

Ҳужжатга асосан, 2018-2021 йилларда 437 та янги йўловчи йўналишларини ташкил этиш ҳамда 84 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ва реконструкция қилишнинг, иқтисодиёт соҳалари ва аҳолининг республика чекка минтақаларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари, шунингдек, юкларни халқаро автомобилда ташишларни амалга оширувчи миллий ташувчиларнинг оғир юк ташувчи 3824 та автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида 2000 йил май ойида халқаро автомобил йўналишлари, жумладан, автобус йўналишларини тартибга солиш бўйича келишув имзоланган. Бироқ ҳозирда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри автобус йўналишлари йўлга қўйилмаган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга меҳнат қилиш учун кетаётган фуқаролар йўлкира нархи арзонлиги учун автобусда кетишни маъқул кўришади, аммо бу кўпинча фожиали оқибатларга олиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0