"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Ил-114 самолётларини алмаштиради

© Sputnik / Сергей Гавриленко / Медиабанкка ўтишСамолет Ил-114-100
Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Airbus А-320 самолётларини харид қилиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК май ойига келиб 7 та Ил-114-100 самолётларини фойдаланишни тугатиб, Airbus А-320 самолётларини харид қилиш чораларини кўради. Бу ҳақда РИА Новости миллий компанияда манбаасига таянган ҳолда хабар қилди.

Букинистические книги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон поездлари ва самолётларида кутубхоналар ташкил этилади

"Шу йил апрел ойига қадар Ил-114-100 русумли 7 та самолётларининг фойдаланишни тўхтатиш режаси бор", — деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, бу қарорни қабул қилиш "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётлар паркини унификациялаштириш ва фаолиятни рентабеллигини ошириш билан боғлиқ.

Ил-114 самолёт ўрнига Airbus А-320 харид қилиш режалаштирилган. Эскплуатациядан чиқарилган самолётлар хусусий инвесторлар ва компаниялар билан фойдаланилади.

Ҳозирда миллий авиакомпания 7 та Ил-114-100 русумли самолётлардан фойдаланилади. Улар 2006-2013 йилларда В.Чкалов "Тошкент авиациясозлик" уюшмасида йиғилган.

Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчиларга янги дизайндаги йўл тўпламларини таклиф этади

Ил-114 самолётлари вилоятлар бўйлаб парвозлар учун мўлжалланган. Авиасозлик уюшмаси Ил-114 самолётини такомиллаштириш бўйича дастурни бошлади. 2020-2021 йилларда Ил-114-300 самолётларини етказиб бериш кўзда тутилмоқда. Ишлаб чиқариш Нижний Новгород ва Луховиц шаҳарларида "МиГ" ва "Сокол" самолётсозлик заводларида амалга оширилади.

Россия бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин 2017 йил октябрь ойида амалга оширилган ташриф чоғида россиялик мутахассислар Тошкент механик заводини Ил-114 самолётини кооперациясига киритиш масалаласини кўриб чиқишини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0