Жамият

Пост-патруль хизмати ходимлари видеокамера билан таъминланади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишУстановка веб-камеры
Установка веб-камеры - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББ ўз ходимлари учун 2 минг донадан ортиқ видеокамералар сотиб олишни режалаштирган. Улар ёрдамида ходимларнинг аҳоли билан мулоқоти ёзиб олинади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида ушбу йилнинг сентбярь ойига қадар патруль-пост хизмати ходимлари мобил видеокамералар билан жиҳозланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бу ҳақида журналистларга ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров хабар қилди.

 

“Бу, пост-патруль хизмати ходимларини камералар билан жиҳозлаш лойиҳаси доирасида сотиб олинадиган биринчи партия бўлади холос. Айни дамда биз ушбу лойиҳа устида ишлаяпмиз, хорижий тажрибани ўрганаяпмиз ва камераларни етказиб берувчини танламоқдамиз. Бу осон иш эмас, уни ҳар томонлама чуқур ўйлаб бажариш керак”, — деди Бозоров.

Мобил камералар ички ишлар ходимларининг хизмат вазифаларини бажариш жараёнини, айниқса уларнинг фуқаролар билан мулоқот қилишини қайд қилиб боради.  Буларнинг ҳаммаси порахўрлик ва хизмат вазифаларини суистемол қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Чирчиқда фото ва видео кузатув мосламалари ишга туширилди

Бундан бироз олдин Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пойтахт ички ишлар ходимлари учун ана шундай камералардан 2 минг дона сотиб олиш режалаштирилгани ҳақида айтиб ўтган эди. Камералар борасида ИИББ Хитой, Жанубий Корея ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини ўрганиб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ИИББ ходимларини камералар билан таъминлаш ҳақида дастлаб Шавкат Мирзиёев ўтган йили Олий Мажлис депутатлари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтган эди.

Ҳуқуқни сақлаш органлари ходимларини камералар билан жиҳозлаш тажрибаси Европада жуда яхши натижаларга олиб келган эди. Хусусан камералар тадбиқ этилганидан сўнг Буюк Британия полицияси ходимларига устидан тушаётган шикоятлар сони 93%га камайган эди. Ана шундай камералар билан жиҳозлаш тажрибаси Россия, Белоруссия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала