Ногиронлар учун шахсий автотранспортдан фойдаланишда қулайликлар яратилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПарковка для инвалидов в Москве
Парковка для инвалидов в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ногиронлар учун махсус мосламалар билан жиҳозланади. Ундан ташқари ҳар бир парковкада ногронлар автомобиллари учун махсус жойлар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни ногиронлар учун махсус мосламалар билан жиҳозлаш ҳамда савдо марказлари парковкаларида ногиронлар учун жой ажратиш ҳақида махсус қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди”, — дейилган хабарда.  

Қарорда белгиланишига кўра, республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар, ногиронлар буюртмасига асосан, “GM Uzbekistan” АЖ расмий

Chevrolet Spark - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзавтосаноат"да ногиронлар учун мўлжалланган Spark тақдим этилди
дилерларининг ихтисослаштирилган сервис марказлари орқали махсус ускуналар билан қайта жиҳозланади. Ушбу мақсадда, “Ўзавтосаноат” АЖга 2019 йил 1 январигача ўз расмий дилерларини зарур восита ва ускуналар билан таъминлаш вазифаси юкланди.

Ундан ташқари ногиронларга тегишли бўлган ёки ана шундай кишиларга хизмат кўрсатувчи автомобиллар учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги тўхтаб туриш жойлари умумий майдонининг 5 % (камида 2 та жой) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилади.

Ана шундай тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ногиронлиги бўлган шахслар ва 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналардан ҳақ олинмайди.

Янгиликлар лентаси
0