Жамият

Ўзбекистонлик ҳарбийлар илк бор халқаро олимпиадада иштирок этади

© ГУВД ТашкентаТоржественное мероприятие посвященной возвращению домой. Ташкентский военный округ, город Чирчик
Торжественное мероприятие посвященной возвращению домой. Ташкентский военный округ, город Чирчик - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик курсантлар беш йўналишда беллашишади

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари МДҲ олий ҳарбий ўқув юртлари жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган Халқаро олимпиаданинг финал босқичида илк бор иштирок этади.

Олимпиадани ўтказишдан асосий мақсад — МДҲ давлатлари армиялари ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш.

Военнослужащие обучаются в Инха - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳарбий хизматчилар Инҳа университетида малака оширмоқда

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Олимпиаданинг дастлабки икки босқичи республикадаги олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳарбий билим юртларида бўлиб ўтган ҳамда ғолиблар финал босқичига йўлланма олишганди. Финал босқичида Мудофаа вазирлиги ўқув юртларида таҳсил олувчи 26 нафар курсант иштирок этади.

Ўзбекистонлик курсантлар беш йўналишда беллашишади.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари Олмаота шаҳрида математика, Минск шаҳрида ҳарбий тарих, ҳарбий-профессионал тайёргарлик бўйича Москва шаҳрида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари Ереванда чет тили бўйича, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети курсантлари Санкт-Петербургда информатика бўйича ўз билимларини намойиш этади.

Олимпиада 26 мартдан 19 майга қадар ўтказилади.

Ўтган йили беллашувларда Россия Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳарбий билим юртларидан жами 44 жамоа таркибида 176 курсант иштирок этган эди. Ўзбекистон вакиллари эса кузатувчи сифатида қатнашган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала