Спорт

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Кенияга қарши иккита ўйин ўтказади

© AFCСборная Узбекистана U23
Сборная Узбекистана U23 - Sputnik Ўзбекистон
23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғонада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ кениялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришади

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Кения U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Автомобилисты устроили кортеж, сопровождая автобус с футболистами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ғалаба билан қайтган футболчиларни қаҳрамонлардек кутиб олди

"Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа олдига Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли улар Олимпия ўйинлари саралашига жиддий тайёргарлик кўриши учун кучлироқ рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Саудия Арабистонига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, ушбу терма жамоа Осиё вакили. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса Осиёда тенгсиз эканини Хитойдаги мусобақада исботлаб бўлди.

Шу сабабдан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон ОТЖ учун кучлироқ рақиб топиш бўйича музокараларни давом эттирди ва Африканинг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Кения U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг айтишича, 23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғонада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ кениялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришади. Ҳар икки ўйин соат 20.00да бошланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала