Жамият

ЙПХ ходимларига яшириниш таъқиқланди

© UzNews.uzРейд сотрудников УБДД Ташкента
Рейд сотрудников УБДД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Бундан буён йўл патруль хизмати ходимларига қонунбузарликларни аниқлаш вақтида яшириниш қатъиян таъқиқланди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкентда ЙПХ инспекторларига хизмат вазифасини ўташ вақтида яшириниш қатъиян таъқиқланди, деб хабар қилмоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

“Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан, ЙПХ инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди”, — дейилган муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқ-тартибот органларининг асосий вазифаси – қоидабузарликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдир. Яширинган ички ишлар ходими эса, фуқарони жаримага тортишни мақсадида, қоидабузарлик содир этиш учун шароит яратади.

© Фаррух Жабборов/ВТЯширинган ЙПХ ходимлари
Сотрудники УБДД - Sputnik Ўзбекистон
Яширинган ЙПХ ходимлари

Бироз олдин ИИББ йўл патрул ходимлари учун 2минг донадан ортиқ видеокамералар сотиб олиши мумкинлигини ва улар ёрдамида ходимларнинг аҳоли билан мулоқотини видеоқайд қилиб борилишини хабар қилган эди. Буюк Британияда видеокамералар киритилиши натижасида полиция ходимлари устидан қилинадиган шикоятлар 93%га камайган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала