Сиёсат

Ҳаммаси "Новичок" туфайли: Британия Россия билан муносабатларни тўхтатмоқда

© AFP 2018 / Fabrice CoffriniБританский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне
Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Лондон Москва билан барча иккиёқлама муносабатларни вақтинча тўхтатади, олий даражадаги амалдорлар ва қирол оиласи аъзолари эса Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатга ташриф буюрмайдиган бўлди

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Буюк Британия "Скрипаль иши" туфайли Россиянинг 23 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади, деди Британия Бош вазири Тереза Мэй парламентдаги чиқиши давомида.

Тереза Мэй. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Скрипаль иши: Тереза Мэй Россияга ультиматум эълон қилди
Лондон Москва билан барча иккиёқлама муносабатларни вақтинча тўхтатади, олий даражадаги амалдорлар ва қирол оиласи аъзолари эса Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатга ташриф буюрмайдиган бўлди.

Буюк Британия шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга юборган таклифномасини чақириб олди.

Эслатиб ўтамиз, Разведка Бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи ўтган ҳафтанинг бошида Британиянинг Сосбери шаҳрида заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилган эди.

Шу ҳафта душанба куни Тереза Мэй ушбу ҳодисада Россиянинг алоқадорлиги "эҳтимолга анча яқин"лиги ҳақида маълум қилди. Мэйга кўра, ота-болага Россияда ишлаб чиқарилган асабни фалаж қилувчи модда билан ҳужум уюштиришган.

Москва Лондоннинг бу позициясини исботсиз фитна деб атади.

РББ собиқ полковниги Скрипаль 2006 йил Россияда жосусликда айбланиб 13 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2010 йилда Россия ва АҚШ ўртасида ўзаро разведчиклар алмашувидан сўнг Скрипаль Буюк Британиядан бошпана топган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала