Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи даражали "Дўстиқ" ордени билан мукофотланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев награжден орденом 1-степени "Достик"
Шавкат Мирзиёев награжден орденом 1-степени Достик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Қозоғистонда Ўзбекистон йили расман очилди

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. "Остона-опера" театрида Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи даражали "Дўстиқ" ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев провели встречу - Sputnik Ўзбекистон
"Бу ҳали бошланиши": Мирзиёев ва Назарбоев нималар ҳақида гаплашишди

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегацияси раҳбарлари иштирок этди.

Президент Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқини табриклади.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг биринчи даражали "Дўстиқ" ордени билан мукофотлади.

“Тарихан бирлигимиз, маънан яқинлигимиз бугунги замоннинг мураккаб масалаларини ҳамкорликда ҳал қилиш, янги авлодлар келажагини биргаликда барпо этишимизга ёрдам беради. Биз минтақамизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши учун умумий уйимизни, фарзандларимизни келишмовчилик ва бошбошдоқликдан асрашимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0