Бу ҳазил эмас: Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергия нархи кўтарилади

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишЛампы накаливания
Лампы накаливания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг кичик тариф бўйича тўловларни баландлиги 10 қаватдан юқори бўлган уйларда истиқомат қилувчи истеъмолчилар тўлайдилар.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелдан электр энергия янги нархлари тасдиқланди, бу ҳақда "Ўзбекэнерго" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни бошлайди

Хабарда айтилишича, электр энергиянинг 1 кВт с нархи — 114 сўмдан 241 сўмгача бўлади. Янги тарифлар 14 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Энг кичик тарифи (114 сўм 30 тийин) электр плиталар билан жиҳозланган, ўн қаватдан юқори бўлган кўпхонадонли турар жойлари ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар тўлайди.

Энг баланд тариф (241 сўм 50 тийин) I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун тўлайди.

Маиший истеъмолчилар эса — 228 сўм 60 тийин тўлайдилар.

Бу тарифлар 1 кВт с энергия нархи учун қўшилган қиймат солиғини инобатга олган ҳолда ҳисобланган.

Янгиликлар лентаси
0