Ўзбекистон Марказий Осиёда тараққиёт бошловчиси бўлиши мумкин - ХВФ

Oбуна бўлиш
Аҳолисининг сони кўплиги, жуғрофий қулай жойлашуви туфайли Ўзбекистон минг йиллар давомида Марказий Осиёнинг иқтисодий ўзаги бўлган

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қатъият билан ислоҳотлар амалга ошираётган Ўзбекистон ҳудуднинг иқтисодий “туртки берувчи”сига айланиши мумкин дейилган Альберт Егер бошчилигидаги Халқаро валюта фонди миссиясининг Ўзбекистон бўйича якуний баённомасида.

“Ўзбекистон мамлакат олдида турган, зудлик билан ечим талаб қилаётган муаммоларни, авваломбор иш ўринлари етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишга қатъият билан киришди”, — дейилган  ХВФ ҳисоботининг умумий хулосасида.

Демографик фактор

Охирги 20 йил ичида Ўзбекистонда аҳоли сони жадал ўсиб бормоқда. Айни дамда ҳар йили иш қидираётган фуқаролар сони 500 минг кишига ошиб бормоқда.

Работа ЗАО Хлебкомбинат Инской в Новосибирске - Sputnik Ўзбекистон
Ярим йилда Ўзбекистонда 84 минг иш ўринлари яратилди
Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда  яна бир неча ўнлаб йиллар давомида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони жуда юқори миқдорда сақланиб қолади.

Ушбу демографик фактор Ўзбекистон учун ноёб имконият яратади — Республика бир авлод умри давомида аҳоли даромадини “ўртадан юқори” даражагача кўтариши мумкин. 

Шу билан бир вақтда, иш ўринлари яратиш жараёни пайдо бўлаётган ишчи кучи миқдорига тенг бўлмаса – бу оммавий миграция, ишсизлик ва аҳоли норозилиги ошишига олиб келади. Буни Ўзбекистон расмий бошқарув органлари яхши тушунишади.

Иқтисодий сиёсат

Олдинги йилларда Ўзбекистонда олиб борилган иқтисодий сиёсатда, иқтисодий жараёнларга давлат  аралашуви, импорт ўрнини босиш сиёсати, валюта алмашувини чеклашлар – одатий ҳол эди. Шу билан бир вақтда ҳудудий ҳамкорлик ва савдога етарли даражада эътибор берилмас эди.

Заведующая сектором Центра постсоветских исследований Института экономики РАН Елена Кузьмина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон нафақат сиёсий, балки иқтисодий томондан ҳам очила бошлади - Кузьмина

Расмий статистика маълумотлари бўйича мамлакатда бундай сиёсат гўёки самаралидек туюлсада, миллионлаб меҳнат мигрантларининг чет элларда иш излашга мажбур бўлаётгани ва юқори инфляция миқдори мамлакатдаги ижтимоий – иқтисодий вазият оғирлигидан далолат берарди.

2014 йилда юз берган ташқи нохуш иқтисодий ҳолатлар оқибатида валюта курсининг кескин ошиб кетиши, иқтисод негизида катта камчиликлар борлигини намойиш қилди.

Ислоҳотлар бошланди

Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий ислоҳотларни валюта бозорини эркинлаштиришдан бошлади. 2017 йилнинг сентябрь ойидан валюта алмаштиришдаги чекловлар олиб ташланди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Валюта ислоҳоти Ўзбекистон иқтисодиётининг юксалишига олиб келади - ХВФ

Ундан сўнг нархларни эркинлаштириш, давлат органларини ислоҳ қилиш ҳамда Марказий банкка кўпроқ эркинлик бериш каби ислоҳотлар амалга оширилди.

Мана шундай ислоҳотларни фаол амалга ошираётган Ўзбекистон ҳудудда ўзгариш ва гуллаб-яшнашнинг бошловчи мамлакати бўлиши мумкин эди. Аҳоли сони, жуғрофий жойлашуви туфайли Ўзбекистон бутун тарих давомида Марказий Осиёнинг иқтисодий ўзаги бўлган.

Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар барқарор бўлса, бу ҳудудда ўзаро савдо, етказиб бериш занжири, энергетика ва транспорт тармоқлари тикланиши ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш борасидаги азалий тортишувларга барҳам беришга имкон туғдирар эди.

Яқин келажак

Ўзбекистонда 2018-2019 йилларда ЯИМнинг 5% миқдорида барқарор иқтисодий ўсиш кутилмоқда. Бунга ижобий  ташқи талабнинг сақланиб қолиши, хом-ашё маҳсулотлари нархи ўсиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми ошиши ҳамда фаол олиб борилаётган қурувчилик сабаб бўлади. Лекин буларга қарамасдан, мамлакат ичида иш ўринлари яратиш миқдори 1%дан кам миқдорда сақланиб қолади. Иш ўринлари асосан оилавий ва бошқа кичик корхоналар ҳисобидан амалга оширилади. Чет элларда ишлаётган меҳнат мигрантлари сони ошиши эҳтимоли сақланиб қолади.

Жаксылык Сабитов - Sputnik Ўзбекистон
Сабитов Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш қанча давом этиши ҳақида

Ташқи савдо соҳасида экспорт ҳажми ошиб боради ва у кутилганидан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари мамлакатда олиб борилаётган фаол қурилиш ҳамда чегарадош мамлакатлар билан савдонинг фаоллашуви туфайли импорт ҳажми ҳам ошиб боради.

Бу борада ХВФ импортни чекловчи маъмурий чоралар қўлламасликни тавсия этади, чунки импорт ҳам рақобат кучайиши ҳисобидан нархлар тушиши ва умумий иқтисодий ўсишга хизмат қилади.

Инфляция миқдори ҳам юқори бўлиши кутилмоқда, лекин бу иқтисодни эркинлаштиришнинг дастлабки босқичлари учун одатий ҳолат. Инфляцияга валюта бозори ва бошқа соҳалардаги нархлар эркинлаштируви сабаб бўлади.

Молия-кредит сиёсати  

Ўтган йилнинг бошида Марказий банк молия-кредит сиёсатини юмшатган эди, лекин кейинчалик валюта бозорини эркинлаштириш олдидан қайта молиялаш ставкасини 9 %дан 14%гача кўтарди. Келажакда инфляция миқдорини имкон қадар паст даражада ушлаб туриш мақсадида МБ қайта молиялаш ставкасини юқори даржада сақлаб туриши керак.

Ўзбекистон Марказий банки - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 14 % гача кўтарди

Ўзбекистон кредит бозори турли сегментларга бўлинган. Давлат корхоналари кредит олишда катта имтиёзларга эга. Хусусан, улар давлат банклари орқали фоизи паст бўлган имтиёзли валюта кредитлари ёки Ўзбекистон Тикланиш  ва тараққиёт жамғармаси (ТТЖ) орқали хорижий банклар кредитларини олишлари мумкин. Одатда бундай кредитлар банклар учун жуда кам фойда келтириади.

Хусусий сектордаги корхоналар эса, асосан сўмда кредит олишади. Ушбу кредитлар миқдори жуда кам, фоиз тўловлари эса – жуда қиммат.

Ушбу тизимни ўзгартириш йўлида биринчи қадам, бу — Ўзбекистон Тикланиш  ва тараққиёт жамғармаси орқали берилаётган кредитларнинг бошқа банклар орқали қайта молиялашга чеклов қўйиш бўлиши керак. Иккинчидан, ТТЖ  маблағларини миллий валюта кўринишида маҳаллий банкларга тарқатилса, кредитлар қиймати ойдинлашар ҳамда валюта кўринишида олинган кредитлар сони камаяр эди. Бу ўз навбатида молия-кредит сиёсатига ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди.

Давлат бюджети даромади: қаердан келиб қаерга кетмоқда

Иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида банклар етарли миқдорда маблағга эга бўлишлари керак. Бунинг учун банклар аҳоли маблағларини ёки хорижий капитални жалб қилиши  керак бўлади. Балким хорижий банкларни Ўзбкистонда ишлашга жалб қилиш керак бўлар.

Бюджет сиёсати  

Ўтган йилда бюджетдан ташқари операциялар сони кўп бўлди. Иккинчидан уларнинг миқёси ва характери ҳақида маълумот жуда кам эди. Бу ўз навбатида, бюджет операцияларининг тўлиқ миқдори ва солиқ-бюджет сиёсатини баҳолашда қийинчиликлар туғдирди. Барча бюджет операциялари шаффоф  бўлиши керак. Расмий бошқарув органлари ушбу йўналишда муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. 2019 йилдан бошлаб барча операциялар тасдиқланган бюджет доирасида бўлса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Солиқ тизими

Иш ўринлари яратишда солиқ ислоҳотлари мажмуаси муҳим ўрин тутади. Лекин ушбу ислоҳотлар даромад миқдорига нисбатан бетараф нуқтаи назарда бўлиши ҳамда босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 июлга қадар бутунлай янги Солиқ кодекси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда бугун амал қилаётган солиқ тизими жуда мураккаб ва кўплаб имтиёзлардан иборат. Ундан ташқари корхоналар турли категорияларга бўлинган бўлиб, уларга нисбатан, ишчилар сонига қараб, оддий ёки соддалаштирилган солиқ тизими қўлланилади. Бундай бўлиниш, янги иш ўринлари яратишга жуда салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, бир томондан ходимлар сони кўп бўлган катта корхоналар жуда катта солиқ босими остида қолган. Иккинчи томондан эса – соддалаштирилган солиқ тизимида ишлаётган кичик корхоналар эса, оддий солиқ тизимига ўтишдан қочиш учун, бир неча кичик корхоналарга бўлинишга ёки ишчилар сонини мажбуран қисқартиришга ҳаракат қилишмоқда. Бунинг оқибатида, янги иш ўринлари жуда кам яратилмоқда. Ҳозирча улар фақат кичик бизнес соҳасида ёки оилавий корхоналарда яратилмоқда.

Ўзбекистон президенти қарорларига биноан, умумреспублика миқёсида солиқ ислоҳоти ўтказилиши режалаштирилган. Лекин ушбу ислоҳотлар босқичма-босқич ва солиқ органлари салоҳиятини ошириш ҳамда солиқ тўловчиларни янги талабчан солиқ тизимига ўргатиш билан ёнма-ён олиб борилиши керак.

Работа хлебозавода Еманжелинскхлеб в Челябинской области - Sputnik Ўзбекистон
Озиқ-овқат импорти соҳасида тенг рақобат ўрнатилади

Айни дамда йиғиб олинаётган солиқнинг аксарияти давлат корхоналари томонидан тўланмоқда. Ушбу корхоналар кўплаб солиқ имтиёзларига ҳам эга, лекин иқтисод эркинлашуви билан имтиёзлар сони камайиб, солиқ тўловчилар қамрови эса кенгайиб боради. Солиқ тизими бунга тайёр бўлиши керак.

Муҳим ўзгаришлар

  • Нархларни эркинлаштириш: хом-ашё биржалари фаолияти ислоҳ қилинганидан кейин ҳам, асосий товарлар нархлари давлат  томонидан назорат қилинмоқда;  
  • Савдо-сотиқни эркинлаштириш: бу соҳада божхона тарифларини янада соддалаштириш ҳамда Умумжаҳон Савдо ташкилотига киришга тайёргарлик кўриш керак;
Конференция в МЕждународном Пресс-клубе: Либерализация экономики... - Sputnik Ўзбекистон
Статистика қўмитаси янада ишончли маълумотлар бера бошлайди
  • Рақобатни ривожлантириш керак: Давлат корхоналари кўп бўлган иқтисодда бизнесни монополия усулида олиб бориш тез-тез учраб туради. Ўзбекистон Давлат рақобатга қарши кураш қўмитасининг, бундай ҳолатларга қарши курашиш учун, ҳозирча самарали чоралари йўқ. Рақобатни ривожлантириш – ички нархлар тушиши, инфляция камайиши ва миллий валюта курсининг мустаҳкамланишига олиб келади.  
  • Статистика

    Ўзбекистон расмий органлари статистик маълумотларни такомиллаштиришда яхши натижаларга эришмоқдалар. Ўтган йили республика ХВФнинг Маълумотлар умумий тарқатиш тизимига аъзо бўлди. 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон асосий иқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистик маълумотларини расмий саҳифада эълон қилиб боради.

    Янгиликлар лентаси
    0